Пул Илми

Ташкилотлар учун

Ўқувчи ва ходимларингизнинг молиявий саводхонлигини бирга оширамиз

Улар “Пул Илми” платформасида дарслар, тестлар ва ўйинлар орқали пулни бошқаришни ўрганади. Сиз эса ташкилот панелида ким қанчалик фаол эканини кўриб борасиз.

  • Фаоллик панели ва ҳисобот
  • Мактаб, компания, ўқув маркази
  • Ўзбек ва рус тилларида
Намуна

Намуна мактаби

3 та синф · 30 та ўқувчи

24 / 30

Бу ҳафта фаол

58%

Ўртача прогресс

6

Сертификатлар

Leaderboard

  1. Азиз К.630 балл
  2. Мадина Р.615 балл
  3. Бекзод Т.600 балл

Барча ўқувчилар

  1. 1Азиз К.7Б88%630
  2. 2Мадина Р.7А79%615
  3. 3Бекзод Т.8А71%600
  4. 4Лайло С.7Б63%585
  5. 5Жасур А.7А50%565
  6. 6Нигора Э.8А42%545

Ташкилотингиз нимага эга бўлади

  • Тайёр курслар ва сертификат

    Молиявий саводхонлик ва исломий молия бўйича босқичма-босқич дарслар, босқич тестлари ва якуний имтиҳон. Курсни тугатганлар ҚР кодли сертификат олади.

  • Ҳаётий ўйинлар

    Фирибгарни топиш, дўконда ҳалолини ажратиш, ойликни бир йилга етказиш — ўрганганларини хавфсиз синаб кўришади.

  • Фаоллик ҳисоботи

    Ҳар бир гуруҳ бўйича дарслар, тестлар, сертификатлар, ўйин натижалари ва умумий балл. Жадвални саралаш ва ССВ файлга юклаб олиш мумкин.

  • Ҳаким AI ёрдамчиси

    Саволларга дарслар ва ишончли манбалар асосида жавоб беради. Суҳбатлар шахсий — панелда кўринмайди.

Қандай ишлайди

  1. 1

    Ариза қолдирасиз

    Қуйидаги формани тўлдирасиз. Биз боғланиб, ташкилотингиз учун аккаунт очамиз ва админларга таклиф ҳаволасини юборамиз.

  2. 2

    Гуруҳлар очасиз

    Панелда синф ёки бўлимларни очасиз. Ҳар бир гуруҳнинг ўз коди ва ҳаволаси бор — ўқувчилар рўйхатдан ўтиб, код орқали қўшилади.

  3. 3

    Натижани кузатасиз

    Ким қанчалик фаол эканини ва гуруҳ мақсади бажарилишини панелда кўрасиз; ҳар душанба Телеграмъда қисқа ҳисобот келади.

Махфийлик

  • Админлар фақат ўқув натижаларини кўради: дарслар, тестлар, имтиҳон, сертификатлар ва ўйинлар. Ҳаким AI суҳбатлари ва сайтда ўтказилган вақт кўринмайди.
  • Янги шахсий маълумот сўралмайди: телефон, туғилган сана ёки ҳужжат керак эмас.
  • Азо исталган вақтда ташкилотдан чиқа олади — шахсий прогресси ўзида қолади.
  • Рейтингда фақат қисқартирилган исм (“Азиз К.”) кўринади, аъзо ундан чиқиб тура олади.

Кўп бериладиган саволлар

Ўқувчилар қандай қўшилади?

Ҳар ким сайтда ўзи рўйхатдан ўтади (Google, Телеграм ёки э-почта) ва гуруҳ коди ёки ҳаволаси орқали қўшилади. Хоҳласангиз, янги аъзоларни ўзингиз тасдиқлайсиз.

Бир нечта админ бўла оладими?

Ҳа. Биринчи админ ҳамкасбларини панел орқали таклиф қилади.

Олдин ўқиган дарслари ҳисобга олинадими?

Ҳа, қўшилишдан олдинги прогресс ҳам ҳисоботда кўринади.

Қайси тилларда ишлайди?

Платформа ўзбек (лотин ва кирилл) ва рус тилларида.

Кимлар қўшила олади?

Мактаблар, компаниялар ва ўқув марказлари. Атамалар турига мос: синф, бўлим ёки гуруҳ.

Ариза қолдириш

Формани тўлдиринг — тез орада сиз билан боғланамиз.

Маълумотларингиз фақат сиз билан боғланиш учун ишлатилади.