Пул Илми

Бюджет калкулятори: даромадни саватларга бўлиш

Ойлик соф даромадингизни киритинг — калкулятор уни жамғарма, қарз ва яшаш харажатлари каби “саватлар”га фоиз билан тақсимлаб, ҳар бирига ойига қанча тушишини кўрсатади.

Боғлиқ дарсДаромадни саватларга бўлиш

Саватлар усули қандай ишлайди?

Маош тушган куни пулни битта ҳисобда қолдирмасдан, олдиндан белгиланган мақсадларга бўлиб қўясиз: келажак учун жамғарма, қарзларни ёпиш, яшаш харажатлари ва бошқалар. Ҳар бир саватнинг ўз фоизи бор, жами эса 100% бўлиши керак.

Асосий қоида — аввал ўзингизга тўланг: жамғарма савати харажатлардан олдин тўлдирилади, ой охирида “нима қолса” эмас.

Икки тайёр шаблон

Қарзи борлар учун: 10% келажак (жамғарма), 30% қарзларни ёпиш, 60% яшаш харажатлари. Қарз тез ёпилгани сари кейинги ойларда эркинроқ бўласиз.

Қарзи йўқлар учун: 10% келажак, 10% ота-онага, 5% эҳсон, 5% шоппинг, 5% саёҳат ва 65% яшаш харажатлари.

“Ўзим созлайман” танланса, саватларни қўшиш, номини ва фоизини ўзгартириш мумкин. Калкулятор жами 100% бўлмаса огоҳлантиради.

Кўп бериладиган саволлар

Қайси даромадни киритиш керак?

Қўлингизга тушадиган соф даромадни — солиқ ва мажбурий ушланмалардан кейинги суммани. Даромадингиз ҳар ой ўзгарса, охирги бир неча ойнинг ўртачасини ёки энг кам ойни олинг.

Натижаларим сақланадими?

Рақамлар фақат шу қурилмада сақланади. “Менинг режамга сақлаш” тугмаси билан режани профилингизга ҳам сақлашингиз мумкин.

Фоизларни ўзгартирсам бўладими?

Ҳа. Стандарт фоизлар — бошланғич нуқта. Муҳими жамғарма саватини нолга туширмаслик ва жами 100% бўлиши.